Астанада “асиқ ату” ўйин майдончалари очилди

Фото: Фото: Нурай Бауиржанқизи
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрининг 25 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг Сариарқа, Алмати ва Есил туманларида «асиқ ату» ўйин майдончалари очилди, дея хабар беради Kazinform «Respublica» партияси матбуот хизматига таяниб.

Бундан кўзланган мақсад миллий қадриятларини тўла тараннум этиш, қозоқ халқининг бебаҳо мероси – «асиқ ату» ўйинларини қайта тиклаш.

Ёш авлодни миллий ўйинлар билан таништириб, онгига ватанпарварлик руҳини сингдириш.

«Асиқ ату» майдончалари Алмати туманидаги «Талабалар боғи» ва Есил туманидаги «ЭКСПО» ҳудудидаги «Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган монумент»да бўлади. Шунингдек, келгусида мамлакатнинг бошқа туманлари ва вилоятларида ҳам шундай майдончаларни очиш режалаштирилган.

Ушбу майдончаларнинг ўзига хослиги шундаки, асиқ тарихи, ўйин турлари ва қоидалари ҳақида маълумотни махсус киритилган QR код ёрдамида топиш мумкин.

Майдончаларнинг очилиш маросимида парламент депутати Айдарбек Қожаназаров, «Асиқ ўйини» федерацияси раҳбарлари ва вакиллари, шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Тадбир давомида ўйин ўйналиб, энг яхши ўйинчиларга совғалар берилди.

Асиқ – чорвачилик билан шуғулланган аждодларимиз томонидан қўлланилган қадимий ўйин. Бу боланинг фикрлаш қобилиятини мустаҳкамлайди, аниқлик, эпчиллик, сергаклик, ўзини тута билиш, қатъиятлилик каби фазилатларни тарбиялайди.