Астанада 25 йил ичида 430 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахти ўзининг 25 йиллигини нишонламоқда. Ушбу байрам муносабати билан ҚР Миллий статистика бюроси мамлакатнинг бош шаҳри ҳақидаги қизиқарли фактларни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

1. Аҳолиси – 1 376 528 киши

2. Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ: 52,3% - аёллар, 47,7% - эркаклар

3. Қозоғистонда Астана исми билан аталган 26 киши бор

4. 25 йил давомида Астанада 430,1 минг чақалоқ дунёга келган

5. 18 ёшгача бўлган болалар сони 444,4 минг нафар бўлиб, шундан 229 минг нафари ўғил болалар, 215 минг нафари қизлардир.

6. 25 йил давомида пойтахтда 181 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилган

7. Қариш индекси 15,6

8. Аҳолининг ўртача ёши 30,4 ёш

9. Ўртача умр кўриш 77,3 йил

10. 25 йил ичида мактаблар сони 116 тага - 48 тадан 164 тага кўпайди

11. Университетлар сони 14 тани ташкил этади

12. Театрлар сони 9 та

13.Музей ва кутубхоналар сони 32 та.

14. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг республика ҳажмидаги улуши 10,2%

15. Рўйхатга олинган юридик шахслар сони 97 602 та

16. Кичик ва ўрта бизнес – 89 428 та

17. Қурилиш соҳасидаги корхоналар сони 18,2 мингта (Қозоғистон Республикаси бўйича 1-ўрин)

18. Иқтисодиётда банд аҳоли сони 655,3 минг киши

19. Аҳоли жон бошига ўртача номинал пул даромадлари 239,8 минг тенге

20. Турар-жой бинолари сони 29,6 мингта

21. Автомобиллар сони 334,6 мингта (Қозоғистон Республикаси бўйича 3-ўрин)

22. Рухсат этилган интернет абонентлари сони 317,4 минг нафарни ташкил этади

23. Умумий овқатланиш объектлари сони 685 та (Қозоғистон Республикасида 1-ўрин)

24. Меҳмонхона бизнеси 2022 йилда 238,5 минг хорижликни қабул қилган. 6 та беш юлдузли меҳмонхона бор.