"Астана" жамоасининг “Coppa Bernocchi”да иштирок этадиган асосий таркиби маълум бўлди
07:37, 02 Октябрь 2023
Қозоғистоннинг “Астана” веложамоаси Италия йўллари бўйлаб “Coppa Bernocchi” бир кунлик велопойгасида иштирок этади, деб хабар бермоқда Kazinform Sports.kzга таяниб.
Пойгада иштирок этадиганлар: Кейс Бол, Фабио Феллине, Антонио Нибали, Давиде Мартинелли, Кристиан Скарони, Жанмарко Гарофоли ва Микеле Гадзоли.
Мусобақа Италияда 2 октябрь куни бўлиб ўтади.