Астана ва Боао форуми ҳамкорлик меморандумини имзолади

Фото: Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Боао Осиё форумининг йиллик сессиясидаги иштироки доирасида Астана халқаро форуми (AIF) ва BFA ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибини биргаликда илгари суриш, шунингдек, яхши дунёни барпо этиш учун кўп томонлама ва жамоавий масъулиятни кучайтириш бўйича глобал чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ниятида.

AIF ва BFA иккита мулоқот платформаси саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида умумий ҳомийлик остида бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Хайнан провинциясида ҳар йили ўтказиладиган Боао Осиё форуми (БОФ) ялпи мажлисининг очилиш маросимида иштирок этди. Жорий йилда 23-чи форум “Осиё ва жаҳон: умумий муаммолар, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда.

Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистон-Хитой муносабатлари самарали шериклик модели эканини, унинг доирасида Қозоғистон Хитойнинг Марказий Осиёдаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорига айланганини таъкидлади.