Астанада бир вақтнинг ўзида 30 дан ортиқ янги йил арчалари ёқилди
08:37, 19 Декабрь 2024
ASTANA. Kazinform - “Астана Арена” стадиони ҳудудида шаҳарнинг бош янги йил арчаси ёқилди. Тантанали тадбирга мингдан ортиқ одам йиғилди.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, арчанинг баландлиги 25 метрга етади.
“Бу йил бош арчамиз табиий шаклда тайёрланди. Ушбу арча учун 3000 га яқин ўйинчоқлар ва кўплаб гулчамбарлар ишлатилган”, - деди журналистларга берган интервьюсида “Астанагенплан” директори ўринбосари Елнар Базикен.
Шунингдек, стадион ҳудудида аҳоли учун кўплаб кўнгилочар жойлар - муз майдончалари, фотозоналар, ярмаркалар ва кафелар очилди.
Эслатиб ўтамиз, бу вақтда Астананинг олти туманида бир вақтнинг ўзида 30 та янги йил арчаси ёқилди.