Астана шаҳрида “Хас шебер” фестивали бўлиб ўтади

Фото: Фото: gov.kz

Астана шаҳри аҳолиси учун 17-19 декабрь кунлари “Хас шебер” фестивали ташкил этилади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Астана шаҳар ҳокимлиги кўмагида фестиваль Республика кўчаси, 34-уйда жойлашган “Жастар” саройида соат 9:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.

Мамлакатда илгари бўлмаган маҳаллий маҳсулотлар рамзи бўлган ҳунармандлар байроғи тикилади.

Ҳунарманд байроғи КИнЭС рекордлар китобига киритилади.

Фестивалнинг дресс-коди - миллий либосдир. Фестиваль давомида кўргазма-ярмарка ташкил этилади.

Ярмаркадан тушган маблағнинг 10 фоизи қариялар уйига сарфланади. Шу билан бирга, ҳунармандлар томонидан жамоатчилик учун маҳорат сабоқлари ўтказилади, қозоқ халқининг унутилган анъаналари, қизиқарли ўйинлари ташкил этилади.