Астана шаҳри бўлажак Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари учун қандай безатилган

Фото: Фото: Астана әкімдігі

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида 8-13 сентябрь кунлари V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Танловда 89 давлатдан 2 мингдан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда. Пойтахтнинг барча туманларида бўлажак Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг расмий сайти ёзган.

Тайёргарлик доирасида Астана кенг кўламли тадбирнинг ўзига хослигини акс эттирувчи кичик меъморий объектлар билан безатилган. Шаҳарнинг турли ҳудудларида кичик архитектура шакллари, жумладан, ҳайкаллар, декоратив тузилмалар ва иншоотлар ўрнатилган. Бу элементлар кўчманчи халқларнинг маданий меросини, уларнинг анъана ва урф-одатларини акс эттиради. Кўчманчилар маданиятининг тимсолига, яъни кигиз уйлар, отлар, тарихий-мифологик образларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Астана әкімдігі

Турли инсталяциялар Нура туманидаги марказий истироҳат боғи, Ошиқлар боғи, “Азия парк” ёнидаги, “Қазанат” ипподроми ҳудудида қатор мусобақалар ўтказиладиган ҳудудда ўрнатилади.

Сариарқа туманида темир йўл вокзали, “Театр” майдони ва «Radisson» меҳмонхонаси яқинида алоҳида мавзудаги кичик меъморий объектлар ўрнатилди.

Алмаита вилоятидаги “Нурли йўл” вокзали ҳудудида инсталляция ўрнатилди.

Фото: Астана әкімдігі

Есил туманида кичик меъморий объектлар “Астана-Байтерек” монументи яқинида, Триумф аркаси ёнида, Ботаника боғида, магистрал йўлда ва халқаро аэропортда жойлашган.

Бойқўнғир туманида бешта кичик архитектура объекти ўрнатилди, яна иккитаси тез орада ўрнатилади.

Фото: Астана әкімдігі

 

Қайд этиш жоизки, спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга 100 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.