Астана саҳнасида Малайзия овози: Silk Way Starда Язмин Азизнинг ёрқин ҳикояси
ASTANA. Kazinform - Малайзиялик хонанда Язмин Азиз Осиёнинг илк мега-вокал лойиҳаси Silk Way Starнинг унутилмас иштирокчиларидан бири. Унинг кучли овози, ўзига хос тембри, харизмаси ва пухта ишланган саҳна персонажлари уни лойиҳанинг энг кўп муҳокама қилинадиган ижрочиларидан бирига айлантирди.
Биринчи эпизодларданоқ Язмин Азиз ўзини ишончли тарзда намойиш қилди. Унинг ҳар бир чиқиши ўзининг вокал, визуал концепцияси ва профессионал тарзда тақдим этилиши билан ажралиб турарди. Халқаро ҳакамлар ҳайъати унинг барқарорлигини ва деярли ҳар ҳафта олган юқори баҳоларини бир неча маротаба таъкидлаб ўтди.
Биринчи эпизод Silk Way Star саҳнасида юмшоқ ва таъсирчан чиқиши билан эсда қоларли бўлди. Хонанда ўзининг авторлик қўшиғи “Lihatlah”ни ижро этиб, ўз овозининг нафислиги ва софлиги билан томошабинларни мафтун этди.
Лойиҳанинг жаҳон хитлари ижро этилган иккинчи қисмини Язмин Азиз “Flowers” қўшиғи билан очди. Жонли визуал йўналиш, гулли фон ва ҳиссий етказиб бериш трекнинг кайфиятини мукаммал тарзда қамраб олди.
Томошабинлар хонанда ҳар доим кучли композицияларни танлаб, уларни ўзига хос тарзда – янгича, бадиий ва асл нусхага ҳурмат билан тақдим этишини таъкидлади. Астанада хонандани барча эшиттиришларга ташриф буюрган севгилиси қўллаб-қувватлаган.
Малайзиялик хонанданинг қозоқча хит “Бұл махаббат” қўшиғини ижро этиши мавсумнинг энг кутилмаган чиқишларидан бири бўлди.
Бошқа тиллардаги қўшиқларга бағишланган тўртинчи қисмда у мўғулча "Chigi tigi boom" хитини танлади. Ҳакамлар ҳайъати унинг нафақат вокали, балки артистлик маҳоратини ҳам юқори баҳолади ва бу чиқиши бошқалардан ажралиб турди.
Кейинги қисмда хонанда Малайзия халқ қўшиғи “Sayang Kinabalu”ни ижро этди. Унинг миллий либоси ва қўшиқни жўшқин ижроси Малайзия руҳини намоён этди ва томошабинлар томонидан ижобий баҳоланди.
Язмин Азиз шоунининг олтинчи қисмини сўнгги йиллардаги жаҳон хитларининг бири Леди Гаганинг “Abracadabra” қўшиғи билан очди. Унинг ишончли, кучли ижроси яна бир бор унинг вокал маҳоратини ва ҳиссий урғу яратиш қобилиятини намойиш этди.
Хонанда еттинчи эпизодда қозоқ репертуарига қайтди. У “Сүгірдің термесі” қўшиғини ижро этди. Унинг дадил танлови ва хонанданинг замонавий қозоқ қиёфаси томошабинларни лол қолдирди.
Язмин саккизинчи эпизодда “Proud Mary” қўшиғи билан рок ижрочи образида чиқди. Бу чиқиш уни ҳафтанинг лидерига айлантирди.
Ярим финалда малайзиялик хонанда қозоғистонлик ижрочи Mona Songz билан дуэт куйлади. Улар “Kosong” қўшиғини ижро этишди. Қозоғистонлик хонандаси қўшиқни танлов иштирокчисининг она тилида куйлади. Дуэт юқори баҳо олди ва эпизоднинг энг эсда қоларли чиқишларидан бирига айланди.
Silk Way Star саҳнасидаги муваффақиятидан ташқари, Язмин Азиз яқинда Малайзиянинг 30 та энг яхши аёли қаторидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, гранд-финал 22 ноябрда бўлиб ўтади ва Jibek Joly телеканалида соат 20:00да жонли эфирда намойиш этилади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатувлар Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Мўғулистонда ҳам бўлиб ўтади.
Вокал мега-лойиҳаси финалчилари қаторига кирганлар:
- ALEM (Қозоғистон)
- Язмин Азиз (Малайзия)
- Автандил Абесламидзе (Грузия)
- Мишель Жозеф (Мўғулистон)
- Чжан Хэ Сюань (Хитой)
- Саро Геворгян (Арманистон)
- Мадинабону Одилова (Ўзбекистон)
Биринчи Осиё вокал мега-лойиҳаси ғолиби бирлашган тизим орқали аниқланади: 50% ҳакамлар ҳайъати томонидан, 50% онлайн аудитория овоз бериш йўли билан. Севимли қўшиқларингизни silkwaystar.org. сайтида қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Лойиҳа Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси ва China Media Group (CMG) ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда.