Астанада бўлиб ўтаётган машҳур мусобақада К. Алькарас дастлаб данияиялик Хольгер Руне билан учрашиши керак эди. Бироқ, Х. Руне Астанага келмади ва унинг ўрнига саралаш баҳсларидан ўта олмаган жаҳоннинг 66-ракеткаси бельгиялик Давид Гоффен чиқди. Д. Гоффен кутилмаганда дунёнинг биринчи ракеткаси устидан 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Бельгиялик спортчи иккинчи босқичда дунёнинг 51-ракеткаси франциялик Адриан Маннарино билан куч синашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ