Астана-Деҳли йўналишида янги рейс очилади
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистон ва Қозоғистон пойтахтлари ўртасида янги йўналиш очилади.
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва мамлакат ҳаво транспорти бозорида хорижий «лоу-кост» авиакомпаниялар улушини ошириш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.
5 февраль куни Қозоғистон авиация бошқармасида Астана халқаро аэропорти вакиллари иштирокида Ҳиндистоннинг «Indigo» лоукостер авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
«Indigo» авиакомпанияси жорий йилнинг 14 майидан бошлаб Астана-Деҳли йўналишида янги йўналиш очишни режалаштирмоқда. Парвозлар ҳафтасига 3 марта А-320/321 типидаги самолётларда амалга оширилади.
Қозоғистон ва Ҳиндистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг очилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мамлакат транзит салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 20 апрелидан Қозоғистоннинг «Эйр Астана» авиакомпанияси «Airbus» самолётида ҳафтасига 3 марта Алмати-Мумбай йўналиши бўйича Ҳиндистонга парвозларни очади.