Астана бокс бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади
ASTANA. Kazinform – 30 июндан 6 июлга қадар Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.
Унда дунёнинг энг яхши чарм қўлқоп усталари иштирок этиши режалаштирилган. Қозоғистон терма жамоаси ўзининг дастлабки таркиби билан майдонга тушади.
Жаҳон кубоги Қозоғистон пойтахтидаги Ж.Ушкемпиров жанг санъати саройида бўлиб ўтади.
World Boxing турнири уч босқичдан иборат. Апрель ойида Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида World Boxing бўйича ўтказилган жаҳон кубогида қозоғистонликлар Даулет Тўлемисов (85 кг), Нурсултан Алтинбек (55 кг), Жазира Орақбаева (51 кг) чемпион бўлди.
Улжан Сарсенбек (57 кг), Диас Молжигитов (75 кг), Даниял Сапарбай (90 кг дан юқори) бронза медалини қўлга киритди.
Учинчи босқич 21-27 июль кунлари бўлиб ўтади. Унинг қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмас.