Астана аэропортида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни Қозоғистон Бош вазири кутиб олди
17:14, 02 Ноябрь 2023
Астана аэропортида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
У Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, саммитда Қирғизистон раҳбаридан ташқари Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон давлат раҳбарлари иштирок этади.