Асқар Мамин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара олиб борди
18:30, 01 Ноябр 2019
ТОШКЕНТ. Kazinform – Бугун Тошкент шаҳрида ҚР Бош Вазири Асқар Мамин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбарининг матбуот хизматига ҳавола қилиб.
«ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев билан Сиз иккитомонлама стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтардингиз. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ана шу ташқи сиёси курсни сақлаб, иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда», — деди А. Мамин.
Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транзит-транспорт, қурилиш, текстил, автомобилсозлик, мадани-гуманитар, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор масалалар муҳокама этилди.