ASTANA. Kazinform – Ашхободдаги «Алем» маданий-кўнгилочар маркази яқинидаги майдонда ўрнатилган Туркманистоннинг бош арчаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг баланди бўлиб чиқди. Бу ҳақда ЎзА «TurStat»га таяниб хабар бермоқда, деб хабар беради Kazinform.
Ашхободдаги янги йил арчасининг баландлиги 43 метрни ташкил этади. Бу Ереванда ўрнатилган арчадан олти метр баланддир. Тошкент шаҳридаги 36 метр баландликдаги янги йил арчаси рейтингда учинчи ўринни эгаллади.
Душанбе арчасининг баландлиги 30 метр, Астана ва Бишкекда 25 метрни ташкил этади.
Энг паст бўйли арча Кишиневда (20 метр). Кремль собори майдонида ўрнатилган Россиядаги асосий Рождетство дарахти 27 метрни ташкил қилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.