Шунингдек, тадбирда, Эрон ташқи ишлар вазири – Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан, Россия ташқи ишлар вазири – Сергей Лавров, Туркманистон ташқи ишлар вазири – Рашид Мередов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов иштирок этди.
«Каспий бешлиги» вазирлари Каспий денгизи бўйича қирғоқбўйи давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, 29 июн куни Ашхобод шаҳрида Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Россия ва Туркманистон президентлари иштирокида бўлиб ўтадиган Каспий бўйича VI саммитнинг Коммюнике лойиҳасини келишиб олдилар.