Арманистон КХШТдаги иштирокини тўхтатди

Фото: Фото: trend.az

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян France 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

- Коллектив хавфсизлик шартномаси, бизнингча, Арманистонга нисбатан, айниқса, 2021-2022 йилларда амалга оширилмади. Бу бизнинг эътиборимизсиз қолиши мумкин эмас. Биз ушбу келишувдаги иштирокимизни тўхтатдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади”, — деди Пашинян.

Аввалроқ Никол Пашинян мамлакатни янги геосиёсий ва минтақавий шароитларда рақобатбардошлигини ва ҳаётийлигини таъминлайдиган конституцияга эга бўлиши кераклигини айтган эди.