Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Астанага келди
18:25, 20 Ноябрь 2025
ASTANА. Кazinform - Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Астанага расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Дастур доирасида 21 ноябрь куни икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича бир қатор учрашувлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 20-21 ноябрь кунлари Астанага расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.