Европа ва Жанубий Америка чемпионлари ўртасидаги беллашув 29 йилдан сўнг биринчи марта ўтказилди.
Англиянинг Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида кечган баҳсда аргентиналиклар рақиблар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Бу голларни 28-дақиқада Лаутаро Мартинес, 45-дақиқада Анхел Ди Мария ва 90-дақиқада Пауло Дибала киритди.
Шу тариқа, орадан 29 йил ўтиб аргентиналиклар яна кубокни кўтаришди.
1993 йилда Аргентина Дания билан ўйнаганди. Асосий вақтда 1: 1 ҳисобида дуранг қайд этилиб, пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида Аргентина зафар қучган.
Унгача эса 1985 йилда Франция Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бугунги кунга қадар ушбу мусобақа 1985 ва 1993 йилларда фақат икки марта ўтказилган.
Муаллиф: Адилжан Умбет