Англия қирғоқлари яқинида пляж ва 15 та шарпага эга орол сотилади

Фото: Фото: news.sky.com

Англиянинг жануби-ғарбий қирғоқлари яқинида тарихий бинолар ва пляжни ўз ичига олган салкам 2,5 гектар майдонга эга орол сотувга қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Плимут шаҳридан атиги 500 метр узоқликда жойлашган бу кичик ер, 1577 йилда ундан дунёни айланиб чиқиш учун йўлга чиққан Френсис Дрейк шарафига номланган, деб ёзади Sky News

Орол шу вақтдан бери ҳарбий мақсадларда ишлатилган ва ҳозир у ерда эски истеҳкомлар, казармалар, XVIII аср замбараклари ва ер ости туннеллари тармоғи мавжуд бўлиб, улар сотув рўйхатига киритилган.

Орол охирги марта 2019 йилда 6 миллион фунт стерлингга сотилган. Ҳозирда унинг қатъий нархи йўқ, бироқ таъмирлаш харажатлари тахминан 25 миллион фунт стерлингга баҳоланяпти.

Орол эгаси, маҳаллий тадбиркор Морган Филлипснинг таъкидлашича, бўлажак эгаси ёлғиз қолмайди, чунки унда 15 та арвоҳ яшайди - барчаси собиқ ҳарбийлар.