Мамлакат қутқарув хизматига мурожаатлар сони сезиларли даражада ошди. Полиция аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди ва поездлар ҳаракатини чеклади.
«Юнис» довули Бельгияда сўнгги 30 йилдаги энг кучли довулдир. Фландрияда дарахтларнинг қулаши оқибатида бир неча киши жиддий жароҳат олди.
Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида фавқулодда хизматлар жабрланганларга ёрдам бериш учун юзлаб қўнғироқларни қабул қилди.