Америкада 60 килограмм оғирликдаги улкан қовоқ жаҳон рекордини ўрнатди
22:58, 26 Сентябрь 2023
Дам олиш кунлари Виржиниядаги ярмаркада вазни салкам 60 килограмм бўлган улкан қовоқ сабзавотлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. , деб хабар беради Kazinform ХАА USA TODAY нашрига таяниб.
Қовоқни эмисвиллик Жейсон Лорис етиштирган.
“Бугун Виржиния штати ярмаркасида улкан сабзавотларни ўлчаш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди”, – дейилади штатнинг Facebookдаги постида.
Ярмаркада тарвуз, қовоқ, узун қовоқ, помидор каби мева-сабзавотларнинг яна бир қанча ғолиблари аниқланди. Спотсильваниялик Хэнк Хьюстон ва калпеперлик Пол Жарош энг узун қовоқ бўйича ярмарка рекордини ўрнатдилар.