Алматидан 497 километр узоқликда, Хитой ҳудудида зилзила юз берди
07:30, 16 Ноябрь 2023
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 15 ноябрь куни соат 23:27 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила эпицентри Алматидан 497 километр жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергетика синфи - 10,5 балл.
MPV магнитудаси - 5,0.
Зилзила координаталари шимоли-ғарбда - 42,05°ш.к., 82,76° ш.у.
Чуқурлиги - 20 километр.
MSK-64 бўйича сезилувчанлиги ҳақида маълумот йўқ.