Ерболат Досаевнинг таъкидлашича, тартибсизликлардан жабрланган кичик ва ўрта корхоналарнинг 88 фоизи Алмати шаҳрига тегишли.
«Кейинги 2-3 ҳафта ичида шаҳарда зарар кўрган корхоналарнинг 82 фоизи ёки 1253 та субъект компенсация олади. Қолган 274 нафар тадбиркорга эса экспертиза якунлангач, компенсация тўланади. Умуман, январ воқеаларида шаҳарда 1527 нафар тадбиркорнинг мулкига зарар етган», — деди Алмати ҳокими.
Бундан ташқари, жорий йилда 50 мингта янги иш ўрни яратилади. Улардан 31 мингтаси тадбиркорлик субектлари томонидан очилади. Шунингдек, шаҳар аҳолисининг реал даромадларини 5 фоизга, ялпи ички маҳсулот ҳажмини эса тўрт ярим фоизга ошириш кўзда тутилган.
Муаллиф: Алма Муқанова