«Қозоғистон Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси каби йирик давлатлар билан чегарадош жойлашгани учун Европа Иттифоқини қизиқтиради»
, - деди спикер.
Андре Марсель Рейшард Қозоғистон ҳозир жуда муҳим ривожланиш даврини бошдан кечираётганини айтди.
«Ҳозирда Қозоғистон халқи овоз бериш орқали мамлакат келажаги ҳақида ўз қарорини қабул қилмоқда. Сайлов жараёнини нормал деб биламан, ҳаммаси нормал ўтмоқда. Жараён стандарт асосда: бир киши келади, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади, маҳаллий сайлов комиссияси эса уни сайловчилар рўйхатидан текширади, кейин имзо қўяди, шундан кейингина унга битта саволли бюллетен берилади»
, - деди Андре Марсель Рейшард.
Муаллиф: Алма Муқанова