Юқумли касалхоналарда (3310 ўрин) 1514 киши (шундан 387 таси эмланганлар, 189 болалар), шу жумладан 42 таси ўта оғир аҳволда, 274 таси оғир ахволда, 1098 ўртача оғир аҳволда, 199 енгил аҳволда, 1 таси симптомасиз.
Алматида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.
Нариман Табинбаевнинг айтишича, тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, бозорлар ва савдо-кўнгилочар марказларда 250 та эмлаш пунктларини ишга тушириш режалаштирилган.
Бугунги кунда у 119 пунктга эга, 520 кишидан иборат 140 та тўлиқ вақтли эмлаш гуруҳлари мавжуд. Ҳар куни етакчи оммавий ахборот воситалари, интернет порталлари, «Алмати» телеканали, ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар жами 1 099 197 киши вакцина билан эмланди.
Pfizer вакцинасин 37 757 киши олди, шу жумладан 2 030 ҳомиладор аёллар, 8 173 эмизикли аёллар ва 27 554 ўсмирлар.
Бундан ташқари, шаҳарда КВИга қарши ревакцинацияси амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар 116 853 киши ревакцинациядан ўтди (Pfizer - 8 674), шу жумладан 18 306 нафар тиббиёт ходимлари ва 6 325 нафари 60 дан ошганлар.
Муаллиф: Думан Арғингелди