“Ушбу хорижликлар Қозоғистонда бўлиш вақтида аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчиликни бузган. Хусусан, қонунда белгиланган муддатда Қозоғистон Республикаси ҳудудини тарк этмаганликлари учун суд қарори билан мамлакатимиздан чиқариб юбориш тарзидаги маъмурий жазога тортилди”, – деди Алмати полиция департаментининг Миграция хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Геннадий Мен.