19 декабр ҳолатига кўра, шаҳарда бир суткада 30 киши коронавирусга чалинган. Шундан 28 тасида симптомли, 2 тасида касаллик белгилари кузатилмаган. 12 нафар бемор даволаниб чиқди, 4 киши қабул қилинди. «Юқумли касалликлар шифохоналарида 167 нафар бемор бор. Шундан саккиз нафари болалар. Ўринлар сони 1434 тадан 1104 тага камайди», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, реанимация бўлимида 32 киши ётибди. 6 нафар бемор эса сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Муаллиф: Алма Муқанова