ALMATY. Kazinform - Дунёнинг энг баланд Эверест чўққисига (8848 м) кўтарилган қозоғистонлик альпинистлар Мақсут Жумаев, Анар Бурашева ва Алмир Қимбатбайули Қозоғистонга қайтиб келди.
Фото: Александр Павский/Kazinform
Экспедициядан кўзланган мақсад Қозоғистон давлат байроғини дунёдаги энг баланд чўққига кўтаришдан иборат.
Фото: Александр Павский/Kazinform
Экспедиция иштирокчилари – тарихда Эверест чўққисига чиққан биринчи қозоқ қизи Анар Бурашева ва унинг раҳбари, 14 саккиз минг чўққининг барчасини забт этган афсонавий қозоқ альпинист Мақсут Жумаевни, шунингдек, Алмир Қимбатбайулини кутиб олиш учун Алмати аэропортига келганлар кўп бўлди.
Фото: Александр Павский/Kazinform
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари жамоанинг Ҳимолой тоғларида бўлиши, айниқса чўққиларга чиқиш вақтида, экстремал ва оғир об-ҳаво шароитида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун альпинистларга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоқ қизининг биринчи марта Эверест чўққисига чиққани ҳақида ёзган эдик.
Фото: Александр Павский/KazinformФото: Александр Павский/KazinformФото: Александр Павский/KazinformФото: Александр Павский/Kazinform
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.