Алматида 295 мингга яқин киши коронавирусга қарши ревакцинациядан ўтди

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Алмати Соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 23 март куни мегаполисда 8 та коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлиб, шундан 6 таси симптоматик, 2 таси эса симптомсиз.

«Жами 2 нафар бемор шифохонадан чиқарилди, 1 нафар бемор ётқизилди, юқумли касалликлар шифохонасида жами 86 нафар бемор, шундан 11 нафари болалар. Реанимация ва интенсив терапия бўлимларида жами 12 нафар бемор бор, шу кунгача 102 нафар бемор кўчма бригадалар ва Телетиббиёт маркази назоратида, 86 нафари енгил ва ўртача оғирликдаги, 16 нафари аломатларсиз», — дея аниқлик киритди бўлимда.

Ўтган сутка давомида 200 киши КВИ га қарши вакциналарнинг биринчи компоненти, 465 киши иккинчи компоненти билан эмланди.

Ҳаммаси бўлиб 2021 йил 2 январдан 2022 йил 3 январгача бўлган даврда I компонент билан 1 154 024 нафар, II компонент билан 1 120 705 киши эмланди.

Бугунги кунга қадар 60 667 киши Pfizer (Cоmirnaty) вакцинаси билан эмланган, шу жумладан 3 432 ҳомиладор аёллар, 13 368 эмизикли аёллар ва 43 712 ўсмирлар. 294 832 нафар фуқаро ревацинациядан ўтди.

Муаллиф: Гулзат Сахова