Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича Марказий Осиё саралаш турнири бошланди
19:43, 02 Июнь 2022
ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳридаги АDD стол тенниси марказида Марказий Осиё саралаш турнири бошланди, унда Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига иккита йўлланма учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Мамлакат шарафини кичик ракетка усталари Алан Қурманғалиев, Искандар Харки, Санжар Жубанов, Сағинтай Қурмамбаев, Сарвиноз Мирқодирова, Ангелина Романовская, Анель Бахит ва Алиса Цвигун ҳимоя қилмоқда.