Алмати-Минск янги халқаро йўналиши очилади

Фото: Фото: wikipedia.org

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Беларусь ўртасида мунтазам йўловчи қатновларининг умумий сони ҳафтасига 6 та рейсга кўпаяди.

Фуқаро авиацияси қўмитаси томонидан парвозлар географиясини кенгайтириш, халқаро рейсларни кўпайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, жорий йилнинг 10 августидан бошлаб Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпанияси янги халқаро Алмати-Минск йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс (чоршанба ва якшанба) бўйича тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади.

“Ҳозирда Астанадан Минскка парвозлар Беларуснинг “Белавиа” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 4 та рейс билан амалга оширилмоқда.

Шундай қилиб, Қозоғистон ва Беларусь ўртасида мунтазам йўловчи қатновларининг умумий сони ҳафтасига 6 та рейсга кўпаяди”, - дейилади Фуқаролик авиацияси қўмитаси хабарида.

Ҳаво қатновининг очилиши икки мамлакат ўртасидаги туризм, савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.