Алмати, Қизилўрда, Жамбил, Жетису вилоятларининг айрим ҳудудларида совуқ бўлади
07:05, 16 Октябрь 2023
Қазгидромет 16 октябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги.
“Мамлакатимизнинг аксарият қисми антициклон таъсирида бўлганлиги сабабли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат республиканинг шимоли ва шарқида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиб, кучли шамол бўлади. Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади”, — деб ёзади синоптиклар.
Алмати вилояти шимоли ва жанубида, Қизилўрда вилояти шимолида, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида, Жетису вилояти марказида, тоғли ҳудудларида тупроқ юзасида 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.