Алихан Смаилов вилоятлар ҳокимларининг иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисоботини тинглади

Фото: Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов марказий давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида бўлажак иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, тайёргарлик ишлари жараёнида пухта ўйлаб кўришни талаб қилувчи муаммоли масалалар юзага келмоқда. Хусусан, бир қатор объектларда таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан орқада боряпти.

«Яқинда бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида бу масалани муҳокама этдик. Бироқ, мувофиқлаштирилган ва биргаликдаги ҳаракатни кучайтириш керак. Шунинг учун биз бу ишларнинг барчасини чуқурроқ кўриб чиқиб, тўғридан-тўғри қарор қабул қиламиз», – деди Алихан Смаилов.

Бош вазир иссиқлик мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари катта ижтимоий аҳамиятга эга экани, шунинг учун ҳам йирик аварияларнинг олдини олиш, иситиш мавсумини барқарор ўтказиш бўйича чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

«Хусусан, ИЭС ва тармоқ эгалари билан бевосита ва яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим. Станцияларнинг аризаларига кўра тарифлар давлат томонидан тасдиқланди. Бу молиялаштириш ва модернизация ишларини бошлаш имконини беради», – деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, энергетика соҳаси ва тегишли ҳудудий штаблар фаолияти устидан назоратни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳукумат раҳбари Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиевга режа асосида амалга оширилаётган ишларнинг боришини шахсан назорат қилиш мақсадида республика энергетика объектларини кўздан кечиришни топширди.

«Роман Васильевич, бугун сиз Павлодар вилояти энергетика объектларини, жумладан, Экибастуз ИЭСни жадвалга мувофиқ текшириб кўринг. Учрашув тугаши биланоқ тез орада йўлга чиқишингизни сўрайман. Келаси ҳафтада Алмасадам Майданули Риддер ва Кентау ИЭСларига ташриф буюради», – дея хулоса қилди Бош вазир.