Сербия Президенти машҳур Алмати апортини совға сифатида олди

Фото: Фото: Александр Вучичтің жеке парақшасы

ASTANА. Кazinform - Сербия Президенти Александр Вучич Белградга расмий ташриф билан борган Қасим-Жомарт Тоқаевни эҳтиром билан кутиб олганини ёзди, деб хабар беради Ақорда.

"Сербия Президенти ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев шарафига зиёфат ташкил этилгани ва машҳур Алмати апортини совға сифатида олганини маълум қилди. Шунингдек, у Сербиянинг қучоғи дўст давлатлар учун ҳамиша очиқ эканлигини ва бу кеча бунинг яна бир исботи эканлигини таъкидлади", - дейилади Ақорда хабарида.

Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаевни Белград аэропортида Сербия Президенти Александр Вучич кутиб олди.

Бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти Қозоғистон Президентини Сербия осмонида кузатиб борди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қиладилар.