Турнирдаги 17 ёшгача бўлган тоифада қозоғистонлик Алан Қурманғалиев муваффақиятли иштирок этяпти.
У Эрвинас Узиалони (Литва) 3:0, Олле Хаан Штални (Швеция) 3:0, Ноа Дальстромни (Швеция) 3:0, Алан Кулчицкийни (Польша) 3:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиқди.
1/2 финал йўлланмаси учун Алан япониялик Юхи Сакаи билан учрашади.