ASTANA. Kazinform - Ақтўбега яна бир гуманитар ёрдам юки етиб келди. Бу сафар ёрдам Тожикистон Республикаси томонидан кўрсатилди. Қўшни давлат турли қурилиш материаллари билан тўққиз вагон жўнатди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақтўбе вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Фото: Ақтўбе вилояти ҳокимлиги
Тожикистон ҳукумати мамлакатнинг тўққиз вилоятидаги табиий офатдан жабр кўрган аҳолига 50 та вагон гуманитар ёрдам жўнатди. Юкнинг умумий оғирлиги 2518 тоннани ташкил этди.
Ақтўбе вилоятига 27 минг 360 литр сув, 5 минг 400 дона асбест-цемент шифер, 60 тонна мих, 70 тонна ёғоч, 240 тонна цемент бўлган 9 та вагон жўнатилди.Ушбу ёрдам жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, табиий офат оқибатида юзага келган оғир вазиятни енгиллаштиришга қаратилган.
Фото: Ақтўбе вилояти ҳокимлигиФото: Ақтўбе вилояти ҳокимлиги
Ҳарбий хизматчилар гуманитар ёрдамни қабул қилиш ва туширишга жалб қилинган.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.