Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Фото: Фото: Gazeta.uz
ASTANA. Kazinform – Машҳур ўзбек комедия актрисаси Ҳалима Ибрагимова бугун 45 ёшида оламдан ўтди. Унинг соғлиғида муаммолар бўлган, деб хабар беради Gazeta.uz.

Комик актриса, «Мирзо» театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли Улуғбек Ҳолмедов ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз Instagram саҳифаларида маълум қилган, дейилади хабарда.

Ҳалима Ибрагимова 1979 йили Тошкентда туғилган. Унинг икки фарзанди бор. Актриса Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган.

Аввалроқ у соғлиғидаги муаммолар туфайли ижтимоий тармоқларда кўринмай қолганди ва «соғлиғида озгина муаммо бўлгани, даволаниш ишлари давом этаётганини» айтган.