Бу маҳаллий шифокорлар тажрибасида мисли кўрилмаган воқеа бўлди. Бироқ мутахассислар янги туғилган чақалоққа операция ўтказиб, ўсимтани олиб ташлашди.
“Ҳозирда боланинг аҳволи яхши. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. У ва онаси уйга чиқарилди. Бу ёш онанинг бешинчи ҳомиладорлиги. Унга ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида боланинг тос суягида ўсимта борлигини айтишган. Дастлаб, сезарен режалаштирилган эди. Бироқ, аёл ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида туғруқ бошланган ва табиий равишда туғган”, - дейди болалар жарроҳи Айбек Ғубайдуллаев.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, "тератома" хомилалик ривожланиш даврида юзага келадиган жуда кам учрайдиган ўсимтадир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматилик шифокорлар янги туғилган чақалоқдан 1 кг оғирликдаги ўсимтани олиб ташлашган эди.