Автобусда 3 нафар Қозоғистон ва 38 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган.
Ноқулай об-ҳаво, йўлнинг ёпилиши муносабати билан барча йўловчилар Ирғиз қишлоғидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилди.
Шу куни Айтекебий туманида, Самара-Чимкент автомобил йўлининг 968-километрида, Қарабутақ қишлоғидан 2 км узоқликда, йўловчи автобуси учун ҳам ёрдам зарурлиги ҳақида маълумот келиб тушди. Автобусда жами 31 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган.
Барча йўловчилар Қарабутақ қишлоғи масжидига жойлаштирилди.
Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга об-ҳаво ўзгаришларини кузатишни, об-ҳаво ёмонлашса, йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатига чекловлар жорий этилса, чиқмасликни қатъий тавсия қилади.
Фото: gov.kz