Учрашув давомида жорий йилнинг октябр ойида ўтказиладиган Ўзбекистондаги сайлов ва миграция жараёни муҳокама қилинди.
Атиғай Аристанов полициянинг сайлов пайтида тартибни таъминлаб, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишига элчини ишонтирди.
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ўз навбатида ПД раҳбариятига 2020 йили пандемия вақтида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясидан олиб чиқишни ташкил қилишда ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.