The New York Times газетасининг ёзишича, табиий офат дам олиш кунларида штатнинг бир қанча ҳудудларида содир бўлиб, кучли ёмғир ва кучли шамолни келтириб чиқарган.
Ғарбий Виржиния губернатори Патрик Моррисси беш киши ҳалок бўлганини, яна уч киши бедарак йўқолганини тасдиқлади. Шунингдек, у сув тошқини оқибатида бир қанча бинолар вайрон бўлганини айтди.
Штатда қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этяпти. Дронлар, итлар гуруҳлари ва фавқулодда хизматлар сафарбар этилган.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати сув тошқини хавфи туфайли аҳолини ҳушёр бўлишга чақирди. Жабрланган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Аввал хабар қилинганидек, олимлар Калифорнияда яқин йилларда ҳалокатли зилзилалар юз бериши ҳақида огоҳлантирган эди.