АҚШда зилзила содир бўлди

Фото: Фото: pexels.com

NEW YORK. Кazinform - АҚШнинг Калифорния штатида 7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган Фортуна шаҳридан 56 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила чуқурлиги - 14 км.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида ёзган эдик.