АҚШда мактаб автобуси қоядан қулаб тушди

Фото: Фото: видеодан кадр

Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хоукул матбуот анжуманида пайшанба куни автобуснинг 50 фут баландликдан жарликка қулаши оқибатида икки катта ёшли киши ҳалок бўлди ва бир неча ўқувчи жароҳатланганини маълум қилди, деб хабар берди Kazinform CNNга таяниб.

Нью-Йорк штати полицияси подполковниги Ричард Л. Маццоне матбуот анжумани чоғида Пенсильвания штатининг Грели шаҳридаги лагерга йўл олган автобусда Фармингдейл ўрта мактабининг 40 нафар ўқувчиси ва тўрт нафар катта ёшли киши бўлган.

Аввалроқ ўт ўчириш компанияси вакили ЙТҲ оқибатида 40 дан ортиқ киши жабрлангани, беш кишининг аҳволи оғир эканини маълум қилганди. Жабрланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган.

Бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Қутқарувчилар чақирувдан кейин 45 дақиқа ичида ўқувчиларни автобусдан чиқариб, хавфсиз жойга олиб боришди.

Магистрал йўлда ҳаракат вақтинча тўхтатилган.