АҚШда ипотека ставкалари сўнгги уч ойда энг юқори кўрсаткичга етди

Фото: Фото: Аnadolu

NEW YORK. Кazinform — АҚШда узоқ муддатли ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 6 базавий пунктга ошиб, йилига 6,92 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШнинг Ипотека банкирлари уюшмаси (МВА) ҳафталик ҳисоботида маълум қилди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.

Бу кўрсаткич 2024 йил февраль ойи ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Бир ҳафта ичида ипотека учун аризалар сони 5,1 фоизга камайди.

Уй-жой сотиб олиш ва мавжуд кредитларни қайта молиялаштириш учун аризалар 5 фоизга камайди.

30 йиллик қатъий белгиланган ставкали ипотека бўйича ўртача фоиз ставкаси 6,86% дан 6,92% гача кўтарилди.

15 йиллик ипотека бўйича эса ставка 6,12% дан 6,21% гача кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, биткоин нархи биринчи марта 111 000 доллардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.