Калифорниядаги Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) ўқув марказида юз берган портлаш оқибатида махсус кучлар хизматчиларининг камида 16 нафари жабрланди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Бу ҳақда CBS News телеканали расмийларга таяниб хабар берди. Оринж округи шериф департаменти вакилининг сўзларига кўра, 13 нафар жабрланувчи қулоқ оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилган. Бундан ташқари, иккитаси оёғидан, яна бири эса белидан жароҳат олган. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.
Телеканал хабарига кўра, портлаш Оринж округида сапёрлар ва махсус бўлинмаларнинг биргаликдаги машғулотлари вақтида содир бўлган.
ФҚБ содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.