АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланди
TASHKENT. Kazinform – Тошкент ва Вашингтон Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Фото: Azizbek Urunov/linkedin
“14 ойлик музокаралар муваффақиятли якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев, Президент Администрацияси ва идоралараро комиссиянинг қўллаб-қувватлаши ва сиёсий иродаси туфайли бу масала мақбул ҳал этилди”, – деди Азизбек Урунов.
Унга кўра, Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлса, бу мамлакат иқтисодий ўсишини тезлаштиради.
Фото: Azizbek Urunov/linkedin
“Жаҳон банкининг баҳолашига кўра, Ўзбекистон ЖСТга тўлақонли аъзо бўлса, 5-7 йил ичида иқтисодиётнинг 17 фоизга ўсишига ҳисса қўшади”, – деди Азизбек Урунов.
Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлишини 20 та давлат қўллаб-қувватлаган ва бу борада икки томонлама протоколлар имзоланган.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы