АҚШ Украинага қурол етказиб бериш ҳажмини оширади

Фото: None
BRUSSELS. Кazinform - АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада кенгайтиради, деб хабар берди Кazinform мухбири CNNга таяниб.

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 800 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда Украина президенти Зеленскийга телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилинган.

Бу пакет АҚШнинг олдинги хавфсизлик ёрдамидан фарқ қилади, чунки у мураккаб ва кучли қуролларни ўз ичига олади. Ушбу пакет АҚШнинг олдинги хавфсизлик ёрдамидан кучли қуролларни ўз ичига олгани билан фарқ қилади. АҚШ Украинага 11 та Ми-17 вертолёти, 300 та Switchblade дронлари, 18 та Howitzer гаубица ларни(155 мм), кимёвий ҳужумдан ҳимоя қилиш ускуналари, 200 та М113 зирҳли транспорт воситалари, 10 та артиллерияга қарши радар, 500 та Javelin танкга қарши ракеталар ва 30 та ўқ ўтказмайдиган жилет ва каскалар тўпламини таклиф қилади.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, 800 миллион долларлик пакет «Украинанинг бугунги можародаги шошилинч эҳтиёжларини қондириш» учун мўлжалланган.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков