АҚШ Украина бўйича музокаралардан чиқиши мумкин – Давлат департаменти
ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюснинг айтишича, Вашингтон Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича воситачи ролидан воз кечиши мумкин. Якуни қарорни АҚШ президенти Дональд Трамп қабул қилади.
«Ҳозир биз шундай бир паллага келиб қолдикки, ҳар икки томон ҳам можарони қандай тугатиш ҳақида аниқ таклифлар беришлари керак. Кейинги қадамларимиз қандай бўлиши – бу энди Президент қабул қиладиган қарор. Агар ҳеч қандай илгарилаш бўлмаса, биз бу жараёндан воситачиликдан чиқамиз», – деди Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс брифингда.
Брюс АҚШ Давлат котиби Марко Рубио сўзларига таянган ҳолда шундай деди:
«У яқинда менга: «Агар ўзгариш бўлмаса – биз, албатта, бу тинчлик жараёнини тарк этамиз», – деди. Бу – Давлат котибининг аниқ баёноти», – деди у.