Нашрнинг хабар беришича, январь ойида АҚШ ҳукумати ушбу тартибни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиб, АҚШда камида икки йилдан ортиқ вақт давомида яшаганини исботлай олмаган барча чет элликларга нисбатан қўлламоқчи бўлган.
Бироқ, режа Вашингтондаги апелляция суди томонидан тўхтатилди. Суд тезлаштирилган депортацияларни тўхтатиш қарорини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг режаси ушбу масалага алоқадор фуқароларнинг ҳуқуқларини бузади.
Ҳукумат суд қарори устидан шикоят қилган. У 9 декабргача кўриб чиқилиши керак.
Аввалроқ АҚШнинг Шарлотта шаҳрида ноқонуний муҳожирларга қарши рейд бошлангани ҳақида ёзган эдик.