АҚШ Савдо вакили Қозоғистонга келади
ASTANA. Kazinform – АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тай 11−12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. У Ўзбекистон Президенти ва бошқа расмийлар билан учрашади. Шундан сўнг Астанада бўлиб ўтадиган АҚШ ва минтақа давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим йиғилишида иштирок этади.
АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай Марказий Осиёга ташрифини Ўзбекистондан бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Савдо вакили идораси (USTR) хабар берди.
Ташрифнинг биринчи кунида Кетрин Тайнинг Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган. Шунингдек, у Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва қатор ҳукумат вакиллари билан учрашади.
АҚШ Савдо вакили 12 июнь куни Самарқандга ташриф буюради. У ерда вилоят ҳокими билан учрашиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.
Кэтрин Тай 12-13 июнь кунлари Астанага ташриф буюриши режалаштирилган, у ерда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим (Trade and Investment Framework Agreement, TIFA) йиғилиши бўлиб ўтади.
У Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин билан ҳам учрашади.
14 июнь, жума куни Кетрин Тай Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, АҚШ Савдо вакили Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги, Саноат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан учрашади.
Кэтрин Тай – адвокат, Вакиллар палатаси қўмитаси бош савдо маслаҳатчиси. У АҚШ савдо вакили лавозимига президент Жо Байден томонидан таклиф қилинган.
АҚШ савдо вакили ташқи савдо сиёсатини мувофиқлаштириш, савдо қонунларини ишлаб чиқиш, икки томонлама ва кўп томонлама савдо шартномаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат ходими ҳисобланади. У АҚШ президентининг ижроия аппарати таркибига киради.